11 декабрь, якшанба оқшомида Европа вақти билан соат 19:00 даги "Менга сўз беринг!" эшиттиришида Швейцарияда муҳожиротда яшаётган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Башорат Эшова тингловчилар билан жонли мулоқотда бўлади.
Асосий мавзу: 4. ЎЗБЕКИСТОНДА ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ҚУРИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Қадрли ватандошлар, азиз радиотингловчилар Сизларга алоҳида мамнуният билан мурожаат қилиб айтмоқчимизки, албатта ҳар бирингиз Ўзбекистон жамияти, жонажон Ватанимиз келажагига бефарқ эмаслигингизни кузатиш радио ижодий жамоасини қувонтирмоқда.
Умид қиламизки, бугунги радио орқали жонли ёйиндаги мулоқотимизда ҳам сиз азизлар нафақат юқоридаги мавзуда, балки бошқа ҳар қандай сизни ўйга толдираётган саволлар билан дастурларимизда фаол иштирок этасиз.
Модомики ватан тақдири ҳар биримиз учун муҳим экан, Замондош радиоси сизнинг радионгиз сифатида ўзаро мулоқот, мунозара, мулоҳаза, фикр алмашиниш минбари , бир сўз билан айтганда сиз азизларнинг ёрдамингиз билан демократия минбарига айланишига ишонамиз!
Марҳамат ўз радионгизни тингланг, жонли ёйинда ҳар бирингиз Ўзбекистон учун ўз сўзингизни айтинг, овозингизни ютманг!
Зеро дард ютилаверса, у заҳарга айланади, деган ибора бор. Ватанимиз келажаги чиндан ҳам буюк бўлиши учун эса адлсўзни баралла айта олишимиз керак. Бунинг учун эса Замондош радиоси унолгичлари ( микрофонлари ) ҳамиша очиқ!
Яна кимлар билан мулоқотлар ўтказишимизни истардингиз? Таклифларингизни info@zamondosh.com ёки zamondoshlar@gmail.com электрон манзиларига ёзиб юборинг.
Замондош Халқаро Фонди матбуот маркази.