ZamondoshРейтинг: 0

Ёдгор Обид

07-12-2011 | 21:45
Просмотров:549Сегодня:1
Ёдгор Обид

Кел, дўстим, дардлашиб олайлик,
Зора енгил тортсак... Ёзилса кўнгил.
Кетмайлик, шу ерда қолайлик.
Дарё мудраябди. Уйқуда соҳил.

Эркаланиб бораётир ой,
Юлдузлар жим. Хаёлдек ҳашам.
Бизга насиб этмиш бу чирой,
Шукур қилгил шунисига ҳам.

Юртинг қайда- айтмай қўяқол.
Ҳаммамизнинг эрур бу дунё.
Талашганлар келтирган завол-
Ўртамизда тентироқ нидо...



Ҳар ернинг бор гўзал ўлкаси,
Ойи- ёруғ. Юлдузи- ёруғ...
Аммо оғриқ соғинч кўлкасин-
Кўтаролмай судралади руҳ.

Кетма, кел, шу ерда қолайлик,
Ҳадемай тонг отар ва чиқар қуёш.
Ёрқин сукунатдан баҳра олайлик,
Ёрқин ой, юлдузга бўлайлик сирдош...

Источник: www.zamondosh.com
Комментарии
Оставить комментарий
Чтобы оставить комментарий
Войдите