TaqvoРейтинг: 0

Ahli islom jannati, Muhammadning ummati. Islomdir sizga sarbon, Muborak hayit ayyom!

23-10-2012 | 20:21
Просмотров:2953Сегодня:1
Ahli islom jannati,    Muhammadning ummati.    Islomdir sizga sarbon,    Muborak hayit ayyom!

Ассалому Алайкум азизлар!

Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин! Оз фурсат аввал Рамазон Ҳайитини шод ҳуррамлик ила нишонлаган эдик, энди диллар Қурбон ҳайити шукуҳи ила нурафшон бўлади Иншааллоҳ!

Қурбон ҳайити Иброҳим (а.с.) ҳамда ўғли Исмоил ва хотини Ҳожар онамизнинг нафс истаги, Шайтон васвасаси устидан қозонган ғалабалари сифатида тарихда қолган.

Иброҳим (а.с.) узоқ йиллар шавқ билан зўрға етишган фарзандини забҳ этишга, яъни қурбонлик қилишга амр этилди. У зот Аллоҳ таоло розилигини нафс хоҳишидан устун кўрди. Ўғли Исмоил (а.с.) ҳам бу хатарли имтиҳондан шараф билан ўтди. Унинг оғзидан оталаридан ўтган, пайғамбарлик нури билан суғорилган қалб нидоси отилиб чиқди: "Эй ота! Буюрилган ишни бажаринг! Иншоаллоҳ, мени сабр қилувчилардан эканимга ишонасиз".

Нил сувини ичган Ҳожар онамиз ҳам ягона жигарбандини кимсасиз, ҳеч бир наботот ўсмаган саҳрода қолдириб улуғ синовдан матонат ила ўтди ва: "Агар Аллоҳ амр этган бўлса, У зот бизларни ноумид қилмайди" - деди. Аллоҳ таоло Исмоил (а.с.) зурриётидан Муҳаммадни (а.с.) элчи ва пайғамбар этиб юбориш учун Исмоилнинг ўрнига катта бир қўйни қурбонлик қилиб юборди ҳамда бу жойни инсонлар ва бутун олам учун муборак бўлишини ирода этиб, Байтуллоҳ билан обод қилди. Бинобарин, унга дунёнинг барча жойларидан минглаб қалблар интилади.


Яқинлашиб келаётган улуғ айём муборак келсин!
Аллоҳдан юртимизга тинчлик, фаровонлик, ҳар бир хонадонга файз, таровот, қалбларга осойишталик, таналаримизга саломатлик тилайлик.                                                                     Hayotni sen hayot etgan umidlarda muborak et,
O’g’il-qiz, onalar ham mo’ysafidlarda muborak et.

Sano et tillarini ham Salovat et, Taborak et,
Azizu avliyo azmin muridlarda muborak et.

Munavvar et Jaloliddin jaloli-la ko’ngillarni,
Farididdin kabi fazli faridlarda muborak et.

Duolar aylagan bir el, duo tole kalitidir,
Bu el mushkullarin shunday kalitlarda muborak et.

Saodatli bu kunlarda sabohatlik, saodatlik
Satrlarni Sirojiddin sayyidlarda muborak et.

Sinovlar, ranju zahmatlararo bergan shu umringni
Ilohi, barchamizga uyd - hayitlarda muborak et!

Источник: Taqvo
Комментарии
Оставить комментарий
Чтобы оставить комментарий
Войдите