Taksi fmРейтинг: 0

Кечиролмадим...

29-11-2015 | 19:50
Просмотров:80Сегодня:15
 Кечиролмадим...

Хаёт хавзаси гоҳо бир лойқаланар,
Ойдин бўлгунича етмас мадоринг
Юрагингга нишин урганида севгинг
Чандиғи бир умр эслатиб турар

Бахтли кунимда хам хўрлигим келиб
Мағлуб кунимни мен доим эслайман
Вақт бир кун сочимга сепса хам қорлар
Мен сени хеч қачон кечиролмасман

Армонли аламим мен билан яшар
Ўзгартиролмайман утмишни, нетай?
Кўнглим жисмим ила ғалаён этар
Кечиролмайман, хохлай, хохламай.

Бир вақтлар адашиб қилган хатога
Дилим сени асло кечирмай ўтар
Энди "афсус" бўлган учрашган кунга
Бир умр ўксиниб ўтади қалблар

Насиб этиб, шояд нуроний кунда
Юзланиш бор хали пирлик холида
Хеч нима демайин бир кулиб боқгум
Кўз кўзга тушиб ийманган холда

Неча йил хўрлигим кўринар унда
Кўрсатиб қанчалар захмат чекканим
Жавоб тополмайин гунохкор кўзлар
Аста ерга боқиб уялар шунда

Хайқирар қалбим "пайти келди!"-деб
"Сенмисан битмаган умрим яраси
Умидли севгимга орзуим янчиб
Ранг баранг орзуим қилган қораси?!"

Юзимдан шунда хам кулгу аримас
Рухсорим то абад бўлгай қироли.
Сен ёқтирган кўнглим хеч хам қаримас
Унда хамон эсар севги шамоли.

Армон ила дилда учқуни сўнмас
Ёшликда айтилган тилак ва эзгу
Уларни эслашиб тилда айтолмай
Лабларга югурар юзаки кулгу

Нечун жилмаярмиз тушунолмасмиз
Ўйлашиб, "Шу кунга наҳот етдикми?"
Бошқача бўлганда ул ўтмишимиз
Бу ишва хақиқий бўлар эдими...

Сўрама, юракда аламинг нечун?
Саволни жуда кеч берганинг учун
Қалбингдаги борин айтмаганингчун
Кечирмасман сени, севганим учун.

Гул бериб эвазига тикан олганим
Шунга хам беадад шукур қилганим
Табаррук деб бағримга уни босганим
Шунда хам севганим катта хатоим.

Мухаббат бахтига эришолмади
Севгилим сени хеч унутолмадим
Ўрнингни бошқаси боса олмади
Ягонам сени мен кечиролмадим

Ортингдан югуриб ета олмадим
Кўзимда ёш қотиб тикилиб қолдим
Шу йўлда бир умр дардисар бўлдим
Сени мен хеч қачон кечиролмадим

Хаёт лахзасига нуқта қўйилса
Ногахон хаёлдан ўтар армонлар
Оллохим "Нимага етмадинг?" деса
Охирги нафасим...исмингни сўзлар...
 


( Mr Dilshodbek__UZB )

Источник: Fargona Sadosi
Комментарии
Оставить комментарий
Чтобы оставить комментарий
Войдите