Ушбу ҳадис меҳмонни иззату икром қилишга гўзал равишда тарғиб қилади. Унга кўра, ўзини комил иймонлилардан деб ҳисоблаган ҳар бир киши меҳмонини икром қилмоғи лозим. Акс ҳолда иймони ҳали комил бўлмаган ҳисобланади. Ҳадис замирида шундай маънолар ҳам ётадики, меҳмонни икром қилиш иймоний хислатлар сирасидан экан. Демак, меҳмонни икром қилганлиги учун киши дунёю охиратда ажру савобларга эга бўлади.